
АҚШ Геологик хизмати Ўзбекистонда сув ресурсларини ўрганиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун пудратчиларни жалб қилишни режалаштирмоқда, деб NOVA24.uz хабар берди.
Ушбу ташаббус доирасида Қашқадарё дарёсининг сув режими ва мавсумий динамикаси, шунингдек, ер юзасидаги сувлар ҳамда қор қатламининг таҳлили кўзда тутилган. Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистон ҳукуматига сув ресурсларини баҳолаш бўйича илмий ва техник салоҳиятни оширишга кўмаклашиш.
Қуйидаги йўналишлар бўйича ишлар олиб борилади:
. Қашқадарё дарёсида сув манбалари ва мавсумий ўзгаришлар ўрганилади.
. Ер юзаси сувлари ва қор қатлами таҳлил қилиниб, сел ва тошқинлар хавфи баҳоланади.
. Ўзбекистондаги олимлар, муҳандислар ва талабалар АҚШ Геологик хизмати фаолияти билан танишади ва тажриба алмашадилар.
Лойиҳалар 2026 йил май ойи охиригача якунланиши режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар