date

Ҳомиладорликдан аввал TORCH таҳлили нега муҳим?

Ҳомиладорликдан аввал TORCH таҳлили нега муҳим?
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёллар учун жуда муҳим масалалардан бири — TORCH инфекциясига оид текширувлардан ўтиш. Бу борада Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева атрофлича тушунтириш берди.

Ҳозир кўп аёллар ҳомиладорлик аниқланганидан сўнг, ортиқча кечиктириб, TORCH инфекцияларига таҳлил топширади. Лекин бу — жиддий хато, — дейди мутахассис. — Аслида эса, ҳомиладорликдан 2-3 ой аввал текширувдан ўтиш тавсия этилади. Агар натижаларда вирус мавжудлиги аниқланса, ушбу даврда керакли дори воситаларини қабул қилиш мумкин бўлади.

Бу орқали организмда вирусларга қарши иммунитет шаклланиб, инфекциялар ўз вақтида бартараф этилади. Шунингдек, бу усул туфайли ҳомиладорликкача даволаш ва профилактика чораларини амалга ошириш имкони пайдо бўлади.

Ҳомиладорлик пайтида ҳам шифокор тавсиясига кўра TORCH инфекцияларини текширтириб туриш жуда муҳим. Бу инфекциялар айрим ҳолатларда белгисиз кечиши, ҳатто тошма ёки иситма каби белгиларсиз ўтиши мумкин.

Шу сабабли, энг ишончли ташхис — қонда иммуноглобулинлар даражасини аниқлаш орқали амалга оширилади. Таҳлил оч қоринга топширилади ва ундан аввалги уч ҳафта мобайнида вирусга қарши ёки антибиотик дори воситалари қабул қилинмаган бўлиши шарт.

Таҳлил натижалари маълум бўлганидан сўнг, мутахассис шифокор билан албатта маслаҳатлашиш зарур. Бу нафақат она саломатлиги, балки туғиладиган боланинг соғлом ҳаёти учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Ҳомиладорликдан аввал TORCH таҳлили нега муҳим?
OSZAR »