
Машҳур ўзбекистонлик ММА жангчиси, собиқ UFC ва ҳозирги Oktagon MMA лигасининг ўрта вазн тоифасида вақтинчалик чемпион ҳисобланган Маҳмуд Мурадов шахсий ҳаётида яна муҳим қадам ташлади. У Чехиядаги машҳур моделлардан бири — Сабина Карасковага расман турмуш қуриш таклифини билдирди.
Мурадов ва Караскова ўртасидаги муносабатлар бир неча вақтдан бери ижтимоий тармоқлар орқали ҳам кузатиб борилмоқда эди. Жуфтликнинг биргаликдаги суратлари ва самимий видеолари мухлислар томонидан илиқ қарши олинган. Ниҳоят, ушбу муносабатлар янги босқичга кўтарилди.
Сабина Караскова Instagram’даги шахсий саҳифасида турмуш қуриш таклифига «ҳа» деганини билдирадиган пост жойлади. Қўлида узук билан тушган сурат ва тагдаги изоҳ унинг розилигини тасдиқлайди.
Маълумот учун, Маҳмуд Мурадов аввал ҳам чехиялик аёл билан турмуш қурган ва бу никоҳдан бир нафар қиз фарзанди бор. Демак, бу жангчи спортдаги муваффақиятларидан ташқари, шахсий ҳаётида ҳам яна бир маротаба бахт изламоқда.
Мурадовнинг мухлислари ва спорт жамоатчилиги унга бахт ва муваффақият тиламоқда. Унинг фаолиятидаги профессионал ёндашуви ва шахсий ҳаётидаги самимийлиги уни нафақат жанг майдонларида, балки инсон сифатида ҳам қадрли қилиб келмоқда.

Zamin.uz бу янги саҳифада Маҳмудга бахт ва мустаҳкам оилавий ҳаёт тилаб қолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар