
Европа футбол бозорида яна бир сенсацион трансфер яқинлашмоқда. Германия футболи юлдузи, “Байер”нинг марказий ҳужумкор ярим ҳимоячиси Флориан Вирц бу ҳафта охирида “Ливерпуль” жамоаси билан тиббий кўрикдан ўтади. Бу ҳақда етакчи британиялик инсайдерлардан бири — Sky Sports хабар тарқатди.
Маълумотларга қараганда, 21 ёшли Вирц ўз таътили тугагани биланёқ Буюк Британияга йўл олади ва “Энфилд”даги янги саҳифасини бошлайди. Мазкур трансфер Европа бозорида бу йилги энг қиммат келишувлардан бирига айланиши мумкин — “Ливерпуль” Флориан учун “Байер”га 100 миллион фунт стерлинг тўловни амалга оширади. Шунингдек, шартнома шартларига кўра, яна 16,5 миллион фунт бонуслар сифатида қўшимча тўланади.
Вирцнинг янги жамоадаги маоши ҳам мухлислар эътиборини тортмай қолмайди — ёш юлдуз бонуслар билан бирга йилига 10,2 дан 12,7 миллион фунтгача даромад олади. Бундай маблағлар унга Европа футболининг энг қимматбаҳо футболчилари қаторига кириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Флориан Вирц “Байер” сафида Бундеслигада 31 учрашувда қатнашиб, 10 та гол уришга ва 12 та голли пас беришга муваффақ бўлди. Унинг универсал ўйин услуби, ижодий иқтидори ва майдондаги етакчилик хусусиятлари “Ливерпуль”нинг янги муваффақиятлар сари интилишида муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.
Кўринишидан, “Ливерпуль” яна бир йирик трансфер орқали Европанинг энг кучли клубларидан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда. Энди эса барча эътибор Флориан Вирцнинг янги жамоада қандай ўйин кўрсатишига қаратилади. Мухлислар эса ушбу катта келишувдан катта умидда! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар