
“Манчестер Сити” жамоаси жазоравандида янги тажрибали дарвозабон кўриш истагида. Англия чемпионининг устози Хосеп Гвардиола Парижнинг “ПСЖ” клуби посбони Жанлуижи Доннарумманинг ўйинларини диққат билан кузатмоқда.
Маълумотларга қараганда, манчестерликлар Доннарумманинг “ПСЖ” билан тузилган амалдаги шартномасини янгиламаслигини кутмоқда. Агар италиялик посбон францияликлар билан келишувни узайтирмаса, “шаҳарликлар” уни ўз сафларига жалб қилишни мақсад қилган. Бу трансферда шахсан Гвардиоланинг ўзи қизиқиш билдирмоқда.
Жанлуижи Доннарумма 2023/24 йилги мавсумда “ПСЖ” сафида барча мусобақаларда жами 40 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу баҳсларда 39 та тўп ўтказиб юборган бўлса, 12 учрашувни "қуруқ" якунлашга эришган.
Ҳозирда Доннарумманинг Париж клуби билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион евро деб баҳолаган.
“Ман Сити” жамоасида ҳозирги асосий дарвозабон Эдерсон келажакда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Айнан шу ҳолатда Доннарумманинг трансфери жамоа учун муҳим стратегик қадам бўлиши мумкин.
Zamin.uz таҳририяти "шаҳарликлар"нинг бу эҳтимолий трансфери Европа футбол бозоридаги қизиқарли ўзгаришлардан бири бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар