date
views 1 513

Қорадори иши туфайли Квинси Промес Дубайда ҳибсга олинди

Қорадори иши туфайли Квинси Промес Дубайда ҳибсга олинди
Машҳур голландиялик футболчи Квинси Промес яна муаммолар гирдобида. Дубайнинг "Юнайтед ФК" клуби шарафини ҳимоя қилаётган яримҳимоячи айнан шу шаҳарда қўлга олинди. Ҳозирда у Дубайдаги ҳибсхоналардан бирида сақланаётгани ҳақида маҳаллий манбалар хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, футболчининг ҳибсга олиниши Нидерландия расмийлари томонидан берилган экстрадиция талабига боғлиқ бўлиши мумкин. Бу ҳаракат унга нисбатан юртида олиб борилаётган жиноят иши билан бевосита боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Промеснинг Нидерландияда катта миқдорда қорадори савдоси билан боғлиқ айбловларга дучор бўлгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Агар унга қўйилган айбловлар тасдиқланса, футболчи 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Квинси Промес бугунги кунда футболдаги фаолияти билан бир қаторда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборида ҳам бўлиб турибди. Унинг Дубайда ҳибсга олиниши нафақат спорт жамоатчилиги, балки халқаро матбуотда ҳам катта шов-шувга сабаб бўлди.

Футболчига нисбатан олиб борилаётган тергов жараёнлари, эҳтимол, унинг фаолиятига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Мухлислар эса бу воқеанинг қандай якун топишини қизиқиш билан кузатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қорадори иши туфайли Квинси Промес Дубайда ҳибсга олинди
OSZAR »