date
views 670

Украина армиясида истеъфо: генерал фожиа учун масъулиятни тан олди

Украина армиясида истеъфо: генерал фожиа учун масъулиятни тан олди
Украина Қуролли кучлари Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, генерал-майор Михаил Драпатий ўз лавозимидан кетиш учун ариза топширди. Бу қарорга генерал Днепропетровск вилоятидаги 239-ўқув полигонида содир бўлган фожиа сабаб бўлганини айтиб, ушбу ҳолат учун шахсий масъулиятини тан олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия армияси Украина қуролли кучларининг ўқув марказига ракета зарбаси берган эди. Ушбу зарба оқибатида 12 нафар украиналик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлиб, яна 60 дан ортиқ киши оғир ва енгил жароҳатлар олган эди. Ушбу воқеадан сўнг ҳарбий доиралар ва жамоатчиликда жиддий муҳокамалар ва норозилик кайфияти кучайди.

Михаил Драпатий ўзининг шахсий Facebook саҳифасида бундай деди: «Мен ушбу фожианинг юз беришида шахсан ўзимни айбдор деб ҳисоблайман. Қўмондон сифатида, буйруқларимнинг бажарилишини таъминлай олмадим, аскарларимнинг хавфсизлигини тўлиқ таъминлай олмадим. Мен бу масалада етарли даражада қатъий бўлолмадим ва бу менинг масъулиятимдир».

Генерал ўзининг лавозимидан истеъфога чиқиши сабабини тушунтирар экан, ҳарбий жамоага кучли мурожаат қилди: «Қўмондони шахсий масъулиятни ўз зиммасига олган армия тирик қолади. Йўқотишлар учун ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмаган армия ичида ўлади. Шу сабабли, мен бу қарорни онгли равишда қабул қилдим ва вазиятга расмий муносабат билдираман».

Генерал Драпатий шундай фожиалар такрорланмаслиги учун жиддий текширувлар ўтказиш ва армия ичидаги қоидаларни қатъийлаштиришга чақирди. Шунингдек, командирларнинг масъулиятини ошириш, панагоҳларнинг ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик ва огоҳлантириш тизимларини модернизация қилишни талаб қилди.

«Ор-номус бу гап эмас, бу ҳаракатдир. Фақат шуни англаб етиш ва амал қилиш орқалигина биз бу жангда ғолиб бўламиз. Ҳар бир командир ўзининг ҳар бир буйруғи, қарори ва аскари учун жавобгар бўлишни ўрганиши керак», — деб ёзди генерал Михаил Драпатий.

Шу билан бирга, Драпатий ўзининг шахсий масъулиятини олиб, жамиятдаги ҳарбий раҳбарлар учун янги бир намуна кўрсатмоқда. Украина жамоатчилиги ушбу қарорни ҳурмат билан кутиб олди ва ҳарбий раҳбариятдан келажакда шу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун қатъий чоралар кўришини талаб қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина армиясида истеъфо: генерал фожиа учун масъулиятни тан олди
OSZAR »